Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўмондон “Жасорат мактаби” ёшлари билан учрашди
14:22 / 2024-03-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманида жойлашган Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов “Жасорат мактаби”нинг 10 кунлик ўқув йиғини биринчи мавсум иштирокчилари билан учрашди.  

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга қизиқтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда қўмондон Ойбек Саидов Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва масъулияти хусусида сўз юритиб, соҳада мутахассислар етиштирувчи таълим даргоҳлари ҳақида маълумот берди.  

[gallery-16193]

Самимий мулоқот давомида ёшларни қизиқтирган саволларига ҳарбий қўмондон батафсил жавоб қайтарди.  

Учрашув якунида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони томонидан тадбирда фаол иштирок этган ёшларга китоблар тўплами туҳфа этилди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА