Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўмита томонидан алоҳида кўрсатма берилмаган
15:47 / 2020-12-11

Хабарингиз бор, Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими эрталабки совуқда бадантарбия машқларини “классик” иш кийимларида олиб бораётганлиги акс этган видеотасвирлар тарқалган эди.

Бу борада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси шуни маълум қиладики, қўмита томонидан Навоий вилоят втеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ёки Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига эрталабки совуқда жамоавий бадантарбия машқларини ташкиллаштириш, шунингдек соғломлаштириш тадбирларини бемаврид ўтказиш бўйича алоҳида кўрсатма ёки топшириқ берилмаган.

Мазкур ҳолат давлатимиз раҳбарининг 30.10.2020 йилдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ 6099-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини чуқур англамаслик натижасида юзага келган деб ҳисоблаймиз.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан нафақат  Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига, балки барча тизим ташкилотларига президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ижросини бунақа таъминлаш бўйича кўрсатма ёки топшириқ берилмаганлигини алоҳида эслатиб ўтамиз.

Ветеринария ва чорвачиликни 

ривожлантириш давлат қўмитаси 

Ахборот хизмати