Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўмита фаолияти сарҳисоб қилинди
17:24 / 2024-01-10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ўтган 2023 йил давомида қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида 10 та қонун лойиҳасига масъул бўлган.

Қонун лойиҳаларини такомиллаштириш ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишда халқаро ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва халқаро ҳуқуқ мезонлари фуқаролик жамиятининг бошқа институти вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳи имкониятларидан самарали фойдаланилган.  

Қўмита аъзолари томонидан мансабдор шахсларга сайловчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан жами 13 та депутат сўрови юборилган.  

Ҳисобот даврида қўмитанинг мувофиқлаштируви остида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида хорижий мамлакатлар парламентлари, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари, халқаро ташкилотлар ҳамда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакилларидан иборат 65 та чет эл делегацияси қабул қилинган.  

Хорижий давлатларнинг қонун чиқарувчи органлари билан алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Олий Мажлиснинг Сингапур Республикаси Парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи ҳамда Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи тузилган. Ҳозирги вақтда Олий Мажлисда жами 57 та хорижий давлат парламенти ҳамда Европа Иттифоқи парламенти билан парламентлараро гуруҳлар фаолият юритмоқда.  

Жисмоний ва юридик шахслардан қўмита номига келиб тушган жами 300 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва уларнинг аксарияти ижобий ечим топган.  

Булар ҳақда қўмитанинг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ташкил этилган брифингда маълум қилинди. Шунингдек, унда қўмитанинг келгусидаги режалари ҳақида ҳам ахборот берилди.  

М.Комилова, ЎзА