Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўли гулнинг рўзғори бут
09:19 / 2022-05-23

Навоий шаҳрида самарали фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича хотин-қизлар учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Тингловчилар корхоналарга борди ва олган билимларини амалиётда синаб кўрди.

Ўқув курсида билим ва кўникмаларга эга бўлган 66 нафар тингловчи якунда танлаган фаолият йўналишларига қараб бизнес-режа тузди ва тест синовидан ўтди.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг ҳудудий филиаллари томонидан аҳоли, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни кичик бизнес ва тадбиркорликка ўқитиш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни камайтириш ва тадбиркорлар сонини кўпайтириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

2021 йил 15 февралдан бошлаб мазкур ташкилот томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида 28 та йўналиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилиб келинмоқда. Ўқув курсларида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи, иш қидираётган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизлар, ёшлар, тадбиркор аёллар ўқитилмоқда.

Ўқув курслари бепул бўлиб, унда бизнес режани ишлаб чиқиш, давлат реестридан ўтказиш, банкда ўз ҳисоб варақларини очиш, субсидия, кредит олиш шартлари ва тартиби, тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар бўйича атрофлича маълумотлар берилмоқда.

Бизнес-режани муваффақиятли ҳимоя қилган ва тестлардан ўтган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

А.Бўриев, ЎзА