Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўли гул дўппидўз
19:44 / 2023-09-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманининг Мингтерак маҳалласида яшовчи Моҳира Мамутова қўли гул ҳунармандлардан.

Моҳира Мамутова 20 йилдан буён дўппи тикади. Шу кунгача у 30 нафардан зиёд шогирд тайёрлаган. Шунингдек, ҳунарманд 32 нафар хотин-қизни касаначилик асосида иш билан таъминлаган.

Қаҳрамонимиз ойига 200 тагача дўппи тикади. Даромад ҳам меҳнатига яраша. Битта дўппи 200 минг сўмдан 1 миллион сўмгача сотилмоқда.

[gallery-13405]

– Фақат дўппи тикиш билан чегараланмайман, кўрпа-тўшак, кашта ҳам тикаман, - дейди дўппидўз. – Ҳунари бор инсон ҳеч қачон кам бўлмайди, меҳнатим ортидан рўзғорга барака киряпти.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА