Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қолди андин яхшилиғ...
18:24 / 2023-02-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Шофиркон тумани ахборот-кутубхона марказида икки буюк сиймо Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунлари муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  

Тумандаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчилари фаоллигида тайёрланган маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Омон Абдулла, “Бувижонлар мактаби” аъзоси Ҳамрогул Ашурова, ахборот-кутубхона маркази раҳбари Ҳ.Тоҳиров иштирок этди.

[gallery-10592]

Тадбирда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, улар томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккурининг, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва роли хусусида сўз юритилди.

Адабий тадбир доирасида “Қолди андин яхшилиғ” номли саҳналаштирилган тадбир бўлиб ўтди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА