Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўлбола ароқ ясовчилар фош бўлди
09:29 / 2022-10-30

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қўлбола ароқ ясовчи "тадбиркор" фаолиятига чек қўйилди.

Самарқанд шаҳрида яшовчи Б.Ю. ўз хонадонида ноқонуний равишда спиртни қайта ишлаш цехи ташкил этиб, истеъмолга яроқсиз бўлган спиртли ичимлик тайёрлаш билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.

Тадбир давомида унинг хонадонидан ашёвий далил сифатида 2 турдаги 16 дона қўлбола усулда тайёрланган ароқ, 540 дона ароқ целофан ғилофлари, 525 дона қопқоқ, 30 литр спирт, 40 дона коньяк, 1850 литр ҳар хил идишларда сақланаётган вино, шунингдек, бўш ароқ шишалари ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўлбола ускуна ҳамда ёрдамчи идишлар тегишли тартибда процессуал ҳужжатлаштирилди.

Бундан ташқари иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир жараёнида Нарпай туманида яшовчи Ж.А. ва С.С.нинг яшаш хонадонларида қўлбола усулда тайёрланиб, сотишга мўлжалланган 0,5 литр ҳажмдаги 1500 дона “Stolichnaya” ва 0,45 литр ҳажмдаги 5100 дона “Parlament” номли ароқ маҳсулотларини сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Маҳсулот ва ашёлар тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Айни пайтда ушбу шахсларга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА.