Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўлбола алкоголь ичимликлар савдосининг олди олинди
21:04 / 2022-01-17

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Амударё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлбола усулда ишлаб чиқарилган алкоголь ичимликлар савдосининг олди олинди.

Жумладан, ҳамкорликдаги тезкор тадбирда, фуқаролар О.З., Н.М. ва Ж.А. олдиндан тил бириктироиб, фуқаро А.га қалбаки акциз маркали жами 804 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини 13,4 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА