French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўл жанги: Ўзбекистоннинг янги чемпионлари аниқланмоқда
10:52 / 2026-02-11

Шу кунларда пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Қўл жанги бўйича мамлакат биринчилигининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов, cпорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ҳамда куч тузилмаларининг мутасадди раҳбарлари мусобақалар мамлакатимиз шарафини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қиладиган маҳоратли спортчиларни аниқлаш вазифасини ўташини таъкидлашди.

Шундан сўнг бир қатор вазн тоифаларида қўл жанги бўйича Ўзбекистоннинг янги чемпионлари аниқланиб, мутасаддилар томонидан муносиб тақдирланди.

Чемпионат жанглари 12 февралга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА