Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўл жанги баҳслари қизғин паллага кирди
11:49 / 2021-06-07

Аввал хабар қилинганидек, пойтахтимиз қўл жанги бўйича илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

 Кеча нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси Рустам Жўраев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Халқаро қўл жанги федерацияси раиси Сергей Астахов ва кенг спорт жамоатчилиги мутасаддилари иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар мусобақанинг юқори савияда ташкил этилаётгани, Президентимиз бошчилигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Қисқа бадиий қисмдан сўнг,  дастурдан ўрин олган финал жангларига навбат берилди.

 Беллашувларда 2 нафар ҳамюртимиз финалда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, терма жамоамиз вакиллари яна 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига ҳам сазовор бўлдилар.  

 Кун қаҳрамонлари:

1.Олимжон Нормуродов (-70 кг., олтин),

2. Мафтуна Қувондиқова (-55 кг., олтин),

3. Наргиза Назиқулова (-45 кг., кумуш),

4. Жавоҳир Собитов (-55 кг., кумуш),

5. Сабрина Ражабова (-55 кг., кумуш),

6. Жаҳонгир Ражабов (-75 кг., кумуш),

7. Шириной Зоҳидова (-45 кг., бронза),

8. Бекзод Отажонов (-55 кг., бронза).

 Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

[gallery-2692]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА