Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўл меҳнати билан тайёрланган қўғирчоқларга талаб катта
09:36 / 2021-12-16

Фарғона вилоятида миллий ҳунармандчилик билан шуғулланиб, тадбиркорлик қилаётган хотин-қизлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Фарғона туманилик Садоқатхон Мирзаева «Садош» бренди остида қўғирчоқлар тайёрлашни йўлга қўйган.

Каштачилик, қуроқчилик, қўғирчоқ ва ўйинчоқлар тўқиш сир-синоатларини яхши эгаллаган Садоқатхон маҳалладаги ишсиз аёлларни ҳам жалб қилган ҳолда қўл меҳнати билан қўғирчоқ тайёрлашга киришганига кўп бўлгани йўқ. Бироқ ҳозирданоқ маҳсулотларга хорижда ҳам катта талаб пайдо бўлиб, «Амазон» халқаро онлайн савдо платформаси орқали қўғирчоқ сотишни йўлга қўймоқда. Тадбиркор томонидан қўғирчоқларни қўшни республикалар, БАА, АҚШ давлатларига экспорт қилиш ҳам режалаштирилган. Бунинг учун 2022 йилнинг биринчи чорагида қиймати 1 миллиард сўм бўлган лойиҳа амалга оширилиб, қишлоқда кооперация ташкил этилади ва 250 та янги иш ўринлари яратилади. Кооперациянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 3 миллиард сўмга етиши кўзда тутилган. 


Тадбиркор «Шоҳимардонсой» маҳалла фуқаролар йиғинидаги бўш турган бинода иш бошлади ва кооперация фаолиятини йўлга қўйиш учун бу дастлабки қадам бўлди. Бу ерда миллий ҳамда замонавий услубда каштачилик, қуроқчилик, қўғирчоқ ва ўйинчоқлар тўқиш йўлга қўйилмоқда. Айни кунда 30 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Эътиборлиси, устоз-шогирд анъаналари асосида йилига 400 нафар аёл-қизл ҳунарманд-уста бўлиб етишади.

М. Сулаймонов, ЎзА