Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоҳирада гандболнинг халқаро ривожи муҳокама қилинмоқда
15:37 / 2025-12-21

Бугун, 21 декабрь куни Миср пойтахти Қоҳирада Халқаро гандбол федерациясининг навбатдаги 40-конгресси бошланди.

Гандбол спорт турининг халқаро ривожини таъминлаш, ўтказилган чемпионат ва турлар сарҳисобга бағишланган мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоил Матхолиқов ҳамда миллий терма жамоа бош мураббийи Улуғбек Икромов иштирок этмоқда.

Бир қатор муҳим  масалалар муҳокама қилинаётган анжуман давомида 2026 йилги мусобақалар тақвими кўриб чиқилади ҳамда Халқаро гандбол федерациясининг турли лавозимларига номзодлар  сайлови ўтказилиши кутилмоқда.

Конгресс 22 декабрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА