French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоҳирада бино қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:26 / 2025-02-17

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бино қулаб тушди. Натижада 10 киши ҳаётдан кўз юмди, саккиз одам жароҳатланди. Вайрона остида қолган бир неча инсоннинг тақдири ҳамон номаълум.

“Бугунги кун хабарлари” (Al-Akhbar Al-Youm) газетаси ёзишига кўра, Кирдаса ишчилар туманида юз берган воқеа жойига дарҳол тез ёрдам машиналари етиб келган. Фуқаро мудофааси гуруҳлари бедарак, дея тахмин қилинганларни қидирмоқда.

Гувоҳлар давлат нашри мухбирига билдиришича, иншоот газ идиши портлаши туфайли емирилган. Айни пайт полиция тергов олиб боряпти.

26 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Қоҳирада қурилиш меъёри бузилиши, бинолар нотекис барпо этилиши ҳолатлари тез-тез учрайди.

Шаҳарда сўнгги йилларда бир неча бор шунга ўхшаш ҳалокат кузатилган.

Сарвиноз Авазжонова, ЎзА