Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўғирчоқ театрида янги спектакль премьераси
07:50 / 2025-09-12

Буюк ипак йўли милоддан аввалги II асрдан бошлаб, Хитой ва Марказий Осиё ҳудудлари ўртасида барпо этилиб, савдо, ижтимоий алоқалар карвонлар орқали амалга оширилган.

Карвонлар учун дам оладиган, тунайдиган масканлар қурилиб, улар Карвонсарой деб аталган. Уларда сайёҳларга маҳаллий аҳоли маданий-маиший хизмат кўрсатган. Маданий хизматнинг асосини қўғирчоқ театри томошалари ташкил этган. 

Рус ёзувчиси Ирина Лукянованинг “Карвонсарой” асарида қўғирчоқ театрининг асоси ва тарихи ҳақида ҳикоя қилинади. Асар воқеалари қўғирчоқ театрининг нафис тури “Чодир жамол” атрофида бўлиб ўтадики, Абдурайим қурумсоқ, Качал повон, Бичихон, Корфармон, Бадиҳагўй сингари ҳазил ва ҳажвга йўғрилган қизиқчилар образи томошабинлар эътиборини тортади. Макон ва замонни табиий уйғунлаштирувчи образлардан Корфармон – жонли қўғирчоқбоз сифатида томоша ижрочиси, Бадиҳагўй – ижрочилик санъатини узил-кесил эътироф этувчи босқич. 

Асарнинг яна бир аҳамиятга молик жиҳати шундаки, қўғирчоқ театри актёрларининг маҳоратини оширишга жуда қулай “Чодир жамол” тасвиридир. “Чодир жамол” танланган саҳна бўлиб,  у актёрнинг  бир вақтнинг ўзида икки персонажни жонлантиришига имкон беради. 

Наманган вилояти қўғирчоқ театрида Фатҳулла Хўжаев бадиий раҳбарлик қилган спектаклни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Мусинов саҳналаштирган. Садриддин Исмонов, Бунёдбек Абдуғаффоров, Қаҳрамон Давлатов, Луқмонжон Турсунбоев, Саида Бекмирзаева, Зарнигор Олимжонова каби актёр-актрисаларнинг  ижро маҳорати томошабинларнинг давомли олқишига сазовор бўлди. 

Асар тақдимотида қатнашган Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Яқубова ёш жамоанинг ижодий ишларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.