Пойтахтимиздаги «Турон» Аxбoрoт-кутубxoна марказида «Ўзбекистoн» нашриёт-матбаа ижoдий уйининг 101 йиллиги ва Абдулла Қoдирийнинг «Ўткан кунлар» асарининг 100 йиллиги мунoсабати билан «Ўткан кунлар» ва «Меҳрoбдан чаён» рoманларининг ўзбек, рус, инглиз тилларидаги нашрларининг тақдимoти ўтказилди.
Тадбирда таъкидланганидек, ушбу асарлар миллий адабиётимизнинг ўзига хос эталони, бренди, юксак ижодкорлик мактабининг намунаси саналади.

Абдулла Қодирийнинг мазкур асарлари ўн тўққизинчи аср охири ва йигирманчи аср бошларида ўзбек миллий маданияти, тарихи, урф-одатлари, шеваси ҳақида батафсил маълумот беради. Айни пайтда бу асарлар мамлакатимизга ёпирилиб келаётган мустамлакачиларнинг зулмидан огоҳ этади. Покиза меҳр-муҳаббатдан сўзлайди. Халқимизни таназзулга етакловчи иллатларни беаёв фош этади. Адабиётшунос олимлар, ёзувчилар, ижод аҳли, кутубхоначилар, адабиёт устозлари Қодирийнинг ушбу асарларини қайта-қайта ўқиб чиқишни тавсия этадиларки, бунда романларнинг моҳияти, ғоявий-бадиий тагқатламлари янада теранроқ очилиб бораверади.

Эътироф этилганидек, Қодирий бобонинг ушбу романлари ҳали ҳамон мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг илмий тадқиқот марказида бўлиб турибди. Дунёнинг турли тилларига таржима этилмоқда.

Анжуманда Абдулла Қодирий ушбу романлари, уларда илгари сурилган ғоялар, асарларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритилди.
Назокат Усмонова,
ЎзА мухбири