Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қодирий ижодий меросининг аҳамияти
13:00 / 2021-04-16

Ўзбек адабиётини янги босқичга олиб чиққан ёзувчи, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб тадбирлар, илмий анжуманлар ўтказилмоқда.

Сана муносабати билан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Абдулла Қодирий номидаги Ижод мактаби билан ҳамкорликда «Абдулла Қодирий ижодий меросининг ўзбек ва жаҳон адабий-эстетик тафаккури тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий, методик конференция ташкил қилинди.

Университет биносида адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма уюштирилди. Унда Абдулла Қодирий асарлари, суратлари ва тарихий қўлёзмалари ўрин олган, адиб ҳақида ёзилган асарлар, тадқиқотлар ва рисолалар жойлаштирилган.

Конференцияда тадқиқотчилар ва олимларнинг Абдулла Қодирий фаолиятини янада чуқурроқ ўрганиш ҳамда унинг ижодини хориж адабиётида кенг тарғиб қилиш ва ўқитиш масалаларига бағишланган маърузалари тингланди.

Анжуман Абдулла Қодирий номидаги Ижод мактаби ўқувчилари ва университет талабалари учун чин маънода тажриба мактаби бўлди. Конференция сўнггида театр актёрлари томонидан Абдулла Қодирий ҳаётига бағишланган спектакль томошабинлар эътиборига намойиш этилди.

Д.Маматова, ЎзА