Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қизлар овози" клубининг координаторлари сараланди
15:23 / 2023-05-02

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида "Қизлар овози" клубининг вилоят координаторларини саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Ёш аёл-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини янги босқичга кўтариш, жамиятда аёл-қизлар мавқеини ошириш, уларнинг муаммоларини тизимли бартараф қилиш ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда талаба-қизлар ўзларининг эришган ютуқлари, йўлга қўйган лойиҳалари ҳақида тақдимот қилди.  

"Қизлар овози" клубининг вилоят саралаш жараёнлари якуний натижаларига кўра, 5 нафар иқтидорли ва ташаббускор қизлар 5 та йўналиш бўйича вилоят координаторлигига саралаб олинди.  

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зуҳра Миргазиева, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов қизларнинг келгуси фаолиятига омад тилади.  

А.Мусаев, ЎзА