Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Қизлар овози” клубининг ҳудудий координаторлари учун ўқув-семинари ўтказилди.
“Қизлар овози” клубининг фаолиятини кенг тарғиб этиш ва янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган тадбирда “Қизлар овози” клуби фаолиятини маҳаллабай самарали ташкил этиш”, “Гендер тенглик: аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги роли ва мақомини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “Қизларда илғор, замонавий етакчи образини шакллантириш” ва “Қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш” мавзуларида семинарлар бўлиб ўтди.


Шунингдек, “Қизлар овози” клуби координаторлари иштирокида "Ёшларбоп форматда фойдали контентлар яратиш”, “Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида ёш тадбиркор хотин-қизларнинг тутган ўрни” ва “Қизларнинг ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланишларига кўмаклашиш” каби ўқувлар ташкил этилди.
Ўқув семинарлари давомида координаторлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, мунозара турнири ташкил этилди.
Семинар якунида “Қизлар овози” клубининг республика координаторлари сайланиб, тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.


Гулноза Бобоева, ЎзА