ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида иқтидорли, фаол ва ташаббускор қизларни бир жойга жамлаган “Қизлар форуми” ўтказилди.
“Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг учун!” шиори остида ташкил этилган форумда 300 га яқин қиз иштирок этди. Унда сўз олганлар юртимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, уларнинг жамиятда муносиб ўрин топиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилаётган шароитлар ҳамда қизларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ўрганиб бартараф этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида алоҳида тўхталди.
Форум давомида вилоятдаги фаол маҳалла етакчилари, “Қизлар овози” координаторлари ҳамда “Инклюзив таълим” марказининг фаол, иқтидорли қизлари муносиб тақдирланди. Шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган 15 нафар қизга ўзларини банд қилиши учун тикув машиналари топширилди.
[gallery-9111]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА