English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Қизлар академияси" платформаси билан ҳамкорликда қизлар учун коуч-сессия ташкил этилди
15:58 / 2025-12-25

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аёлларга бўлган эътибор янги босқичга кўтарилди. Уларнинг таълим олиши ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида қатор ташаббуслар илгари сурилиб, амалиётга татбиқ этилди.

Хусусан, алоҳида таълимга эҳтиёжманд аёллар учун ҳам инклюзивликни таъминлаш йўлга қўйилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Халқаро инклюзив хабда "Қизлар академияси" платформаси билан ҳамкорликда қизлар учун коуч-сессия ташкил этилди.

Тадбирда замонавий карьера йўналишлари, мослашувчан бандлик шакллари, жумладан фриланс ва масофавий иш, IT, рақамли ва ижодий соҳаларда талаб юқори бўлган йўналишлар, шунингдек, ёзма мулоқотга асосланган касблар, касбий ривожланишнинг асосий омиллари сифатида кўникмалар ва амалий тажрибанинг ўрни, шахсий брендни шакллантириш ва профессионал платформалар, касб танлашга онгли ёндашув ва меҳнат бозорига кириш нуқталарини излаш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир орқали бир қанча ғоялар ўзининг амалий ечимини топиши мақсад қилинган.

Шербек Исломов,

ЎзА