Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёшлар форуми – 2024” доирасида “Қизлар академияси” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир давомида лойиҳанинг асосий мақсади ва бугунги кунга қадар эришилган ютуқлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Ушбу лойиҳа платформаси 2024 йил октябрь ойида синов тариқасида ишга туширилган бўлиб, қисқа вақт ичида 210 мингдан ортиқ аёл-қизларни билим олиш ва ўз салоҳиятини ривожлантириш мақсадида бирлаштиришга муваффақ бўлди.

Платформа орқали чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар учун ҳунармандчилик, тадбиркорлик, шахсий саломатлик, психология, ҳуқуқий саводхонлик ва IТ соҳасида замонавий касбларга онлайн тарзда ўқитиш методикаси бўйича маърузалар ва тақдимотлар ўтказилди.


Шунингдек, тадбир доирасида жадид аёлларимиз Марям Султонмуродова ва Хайринисо Мажидхонова ҳаёти ва фаолияти ҳақида кичик саҳна кўриниши намойиш этилди. Ушбу саҳналар тарихий қадриятларни ёш авлод онгига сингдиришга хизмат қилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА