Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизириқ туманида янги ҳоким иш бошлади
18:40 / 2022-01-31

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов, маҳаллий кенгашлар депутатлари, туман ҳокимлиги ва давлат, жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этган сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари пастлигича қолаётгани, аҳоли турмуш шароитини оширишга етарли эьтибор берилмаётгани танқид қилинди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Илҳом Юсупов вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Рустам Пардаев тасдиқланди.

Р. Пардаев 2020 йил ноябрь ойидан буён Денов тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди. Унга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири