English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтепада паррандачилик ривожланмоқда
15:22 / 2025-08-25

Бугун юртимизда тадбиркорлик, хусусан, қишлоқ хўжалигининг паррандачилик йўналишига қизиқиш ортиб бормоқда. Ушбу сердаромад соҳа аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мавзуни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида фаолият юритаётган «Қизилтепа-парранда-кластери» масъулияти чекланган жамияти мисолида давом эттирамиз.

Корхона ҳозирда Қизилтепа туманидаги “Ғойибон” маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 20 мингта бройлер жўжани парваришлаш имкониятига эга. Аҳолини сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида корхона кооперация усулида хонадонларга парранда тарқатиш ва етиштирилган паррандаларни қабул қилиш тизимини йўлга қўйган.

Қувонарлиси, корхона кооперация усулида Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Когон туманлари, Самарқанд вилоятининг Пахтачи, Нарпай ва Каттақўрғон туманларидаги 100 дан ортиқ хонадонлар билан шартнома асосида ҳамкорлик қилинмоқда.  

Бу нафақат аҳолига қўшимча даромад манбаи, балки маҳаллий бозорни парранда гўшти билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Лойиҳани янада кенгайтириш ва замонавийлаштириш мақсадида «Микрокредитбанк» АТБ томонидан 1 миллиард 200 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган эди.  

Ажратилган маблағ ҳисобидан етиштирилган маҳсулотни сақлаш учун музлатгичли омборхона қурилди. Тайёр маҳсулотларни бозорларга тез ва хавфсиз етказиш мақсадида юк автомашинаси сотиб олинди.

Таъкидлаш керакки, кейинги 2 йилда «Микрокредитбанк» АТБ томонидан 330 та хўжаликка 1,2 трлн. сўм (шундан, ПҚ-5146-сон қарорига асосан 763 млрд. сўм ҳамда банк ўз маблағлари ҳисобидан 459 млрд. сўм) кредит ажратилиб, 173 та корхона соғломлаштирилди.

Жумладан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида 20 та лойиҳага 190,1 млрд. сўм кредитлар ажратилди.

Ушбу кредитларнинг 102,5 млрд. сўми янгидан ташкил этилган лойиҳаларга ва 87,6 млрд. сўми кам қувватда ишлаётган паррандачилик хўжаликларига йўналтирилди.

Бундай лойиҳалар нафақат иқтисодий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳолининг турмуш даражаси ошмоқда, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда.  

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида.