Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтепа тумани: бунёдкорлик ишлари авжида
16:41 / 2023-08-01

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишиш, аҳоли муаммо ва таклифларини жойида ўрганиш мақсадида Қизилтепа туманида бўлди.

Дастлаб ҳоким “Маликобод” маҳалласида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди. 8 та 5 қаватли 200 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйларнинг сифатини кўздан кечирган вилоят раҳбари уларни тезроқ эгаларига топшириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

2026 йилгача “Янги Ўзбекистон” массивида яна 860 та хонадонли 43 та кўп қаватли уй қурилади. Шунингдек, бу ерда 990 ўринли мактаб, дам олиш масканлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши ҳам режалаштирилган.

Вилоят ҳокими хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда қурилаётган “СВС Навоий” МЧЖ ХКнинг қўлқоп ишлаб чиқариш заводида тайёргарлик жараёнлари билан танишди.  

Тумандаги 8-давлат мактабгача таълим ташкилот узоқ йиллардан буён таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Ҳозирда мазкур боғчада 4,4 миллиард сўм эвазига реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Вилоят раҳбари мазкур муассаса ва туманда илк бор ташкил этилаётган политравма маркази жойлаштириладиган объектларда бажарилаётган ишларнинг сифатини кўздан кечириб, қурувчиларга тегишли тавсияларини берди.  

Ҳоким иштирокида “Работ” маҳалласида ташкил этилган сайёр қабулда эса “Зарметан” ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирок этди. Қабул давомида аҳолидан турли йўналишларда 20 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксарияти жойида бартараф этилди. Ўрганиш талаб этилган мурожаатлар эса назоратга олиниб, уларнинг ижроси юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

А.Бўриев, ЎзА