Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қизилқумнинг ферузаси” (+видео)
16:51 / 2023-06-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Айдаркўлга маҳаллий аҳоли “Саҳронинг ферузаси” деб ном берган. Бунга сабаб Нуротанинг Оқтови чўққисидан Айдаркўлга қаралса, ерга феруза ранг гилам тўшаб қўйилгандек кўринади.

Айдар-Арнасой кўллари тизими юртимизнинг энг ноёб табиий сув ҳавзаларидан бири. Унинг узунлиги шарқдан ғарбга томон қарийб 280-300 километрга, эни шимолдан жанубга томон 30-35 километргача чўзилган. Кўлнинг умумий майдони 3000 минг квадрат километр бўлиб, ҳавзада деярли 10 миллиард куб метр сув тўпланган. Бугунги кунда кўл юзаси тобора қисқариб бормоқда.

[gallery-12407]

Маълумотларга кўра, кўл юртимиз аҳолисининг учдан бир қисмини балиқ билан таъминлайди. Айдаркўл аҳоли яшайдиган жойдан узоқ бўлса-да, дам олиш учун жуда қулай ҳудуд саналади. Бугунги кунда Айдаркўл атрофида сайёҳликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда ўрнатилган ўтовларда дам олиб, туяда саҳро кезиш мумкин. Кўл майдонида бир нечта ов хўжалиги ташкил этилган бўлиб, қўриқхона майдонидан ташқарида ов мавсумлари ўтказилиб, ёввойи ўрдаклар, ғоз, тустовуқ, балиқларни овлашга рухсат берилади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OWtBOv94hM8" title="“Қизилқумнинг ферузаси”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА