Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қизилқум”да янги мураббий фаолият бошлади
19:42 / 2022-01-29

Навоийнинг “Қизилқум” футбол жамоасига сербиялик тажрибали мураббий Никола Лазаревич бош мураббий этиб тайинланди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Никола Лазаревич фаолияти давомида Тожикистон, Сербия, Саудия Арабистони давлатлари жамоаларида бош мураббий бўлиб ишлаган ва кўплаб натижаларга эришган.

У 1978 йил 29 январда Сербияда туғилган. Никола Лазаревич Сербия терма жамоаси (U-21), “Цар Константин” (Сербия), “Раднички” (Сербия), “Истиқлол” (Тожикистон), Тожикистон терма жамоаси, “Хўжанд” (Тожикистон), “Ал – Таавун” (Саудия Арабистони) жамоаларида ишлаган.

Абдували Бўриев, ЎзА