Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қизил китоб”га киритилган 14 дона жайронни ўлдирган шахслар қидирилмоқда
14:08 / 2021-12-14

Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 12 декабрь тахминан соат 14:00 ларда Тахтакўпир тумани “Қўнғироткўл” овул фуқаролар йиғини атрофидаги чўл ҳудудида давлат рақамисиз “УАЗ 469” автомашинасида турган номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб қолиб, воқеа жойидан қочишган.

Мазкур фуқаролар ҳайвонларни отиб ўлдиргани аниқланган. Инспекторлар уларнинг ортидан бориб, ушлай олишмаган. Инспекторлар тахминан 5 км масофагача уларнинг изидан борган. Лекин ушлаш имкони бўлмаган.

Шунингдек, воқеа жойи кўздан кечирилганда отилган патрон гилзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёқилғи, кийим-бошлар ҳамда “Қизил китоб”га киритилган 14 дона жайрон, 5 дона ёввойи қуён ташлаб кетилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

 

Ш. Маматуропова, ЎзА