Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш, товар-моддий бойликлар юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келишининг олдини олиш борасида кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” божхона постида навбатдаги қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.


Унга кўра, божхона постига хориждан келтирилган, ҳужжатларга кўра "лифт учун эҳтиёт қисмлари” дея кўрсатилган товарлар божхона пости ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги ва экспертиза натижалари шуни тасдиқладики, лифт учун эҳтиёт қисмлар Товарларни таснифлашнинг 2-а қоидасига кўра, тайёр товар сифатида таснифланиши маълум бўлди.


Натижада, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан қиймати 1,1 миллиард сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, товарларга нисбатан 150 миллион сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳолат юзасидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА