Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиймати 1 миллиард 498 миллион сўмга тенг товар моддий бойлик тўхтатиб қолинди
16:00 / 2021-07-23

Мамлакатимизнинг шимолий дарвозаси ҳисобланувчи “Даут-ота” чегара божхона пости юртимизнинг қўшни Қозоғистон Республикаси ва у орқали дунё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларида алоҳида аҳамият касб этувчи постлардан ҳисобланади.

Бутун дунё мамлакатлари қатори республикамизда ҳам кузатилаётган бугунги пандемия шароитига қарамасдан ушбу пост орқали ташқи савдо юкларини ўз манзилларига элтувчи юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати давом этмоқда.

Карантин талабларига риоя қилиниши бўйича барча шароитлар яратилган ушбу постда божхона ходимларининг 24 соатлик иш режимида сергак туриб, давлатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, замонавий назорат техник воситаларини қўллаган ҳолда божхона назоратини самарали ва тез фурсатларда амалга оширишлари йўлга қўйилган.  

2021 йилнинг биринчи ярми давомида “Даут-ота” чегара божхона пости орқали жами 50276 та автотранспорт воситаси кириш, чиқиш ва транзит йўналишларида ҳаракатланган. Шундан 46174 таси (умумий ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг 91 фоизи) юк автотранспорт воситаси бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (32318 та) юк автотранспорт воситаси ҳаракати 42,8 фоизга ортган.  

Постнинг бир кунлик автотранспорт воситаларини ўтказувчанлик қобилияти ўртача 260-300 га тўғри келади. Ҳар бир автотранспорт воситасининг божхона постидан киришидан бошлаб, чегара, фитосанитария, карантин ва божхона назорати ҳамда расмийлаштируви учун ўртача ҳисобда 1-1,5 соат вақт сарфланмоқда.  

Жорий йил бошидан мазкур пост орқали юк автотранспорт воситаларида 108 миллион 863 минг АҚШ доллари қийматидаги 287 минг 713 тонна товар кириш йўналишида, 752 миллион 342 минг АҚШ доллари қийматидаги 329 минг 599 тонна оғирликдаги ташқи савдо юклари чиқиш йўналишида олиб ўтилган.  

Ушбу кўрсаткичлардан “Даут-ота” чегара божхона постининг нафақат мамлакатимиз ташқи савдо алоқалари, балки, қўшни ва учунчи давлатлар ташқи савдо товарлари учун ҳам муҳим стратегик аҳамият касб этади.

Мазкур чегара божхона пости орқали ноқонуний ҳаракатланаётган товар моддий бойликлар, тақиқланган гиёҳванд модда ва психотроп воситаларнинг юртимизга кириб келиши ва маданий бойликлар, шунингдек, олиб чиқилиши чекланган ёки тақиқланган товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш борасида пост ходимлари томонидан қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.  

Бунинг натижасида жорий йилнинг ўтган 6 ой давомида 58 та божхона қонунбузулиш ҳолати аниқланган бўлиб, қиймати 1 миллиард 498 миллион сўмга тенг товар моддий бойлик ашёвий далил сифатида белгиланган тартибда тўхтатиб қолинган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА