Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қийин вазиятга тушиб қолган аёл сенаторлар кўмагида уйли бўлди
09:50 / 2024-02-16

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш давлат органлари, хусусан, Олий Мажлис Сенати фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Йўлланаётган ҳар бир мурожаатга сенаторлар томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, унинг ижобий ҳал этилиши назоратга олинмоқда.  

Тақдир тақозоси билан оғир вазиятга тушиб қолган фуқаро Л.Дадабаева Олий Мажлис Сенатига мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўраган.  

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Л.Дадабаева 2005 йилдан буён Республика Перинатал марказининг янги туғилган чақалоқлар реанимация бўлимида фаолият олиб борган. Навбатдаги хизмат сафари чоғида фуқаро автоҳалокатга учраши натижасида меҳнатга лаёқатини йўқотган. Ҳозирда у II rypyҳ ногирони ҳисобланади. У ўзининг  ёлғизлиги ва доимий яшаш жойи бўлмагани сабабли Сенатга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.    

Сенаторларнинг ташаббуси ва масъул идораларнинг саъй-ҳаракати билан фуқаро Л.Дадабаева уй-жой билан таъминланди.  

Айтиб ўтиш керакки, сенаторлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни ўрганиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.    

Сенаторлар томонидан ўтган йилда ялпи мажлислар муҳокамасига 17 та муаммоли масала олиб чиқилди ва улардан 9 таси ижобий ҳал этилди. Қолганлари бўйича ишлар давом эттирилмоқда.    

Шунингдек, бюджетни ижтимоий йўналтириш, жумладан, маблағларни ҳудудларда аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларни ҳал қилишга йўналтиришда Сенат фаол иштирок этмоқда.  

2023 йилда Сенатнинг ҳудудларда олиб борган ўрганишлари ва унинг якунлари, ҳукуматга киритган таклифлари асосида жойлардаги муаммоли масалаларни (мактаб, боғча, касалхона, сувдан фойдаланиш, йўл қуриш ва ҳ.к.) ҳал қилишга умумий ҳисобда 1 триллион сўмдан зиёд бюджет маблағлари йўналтирилиши таъминланди.  

Н.Абдураимова, ЎзА