French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қитъалар жанги”да боксчиларимизнинг рақиблари маълум
18:47 / 2022-05-31

Хабар берганимиздек, жорий йил июнь ойида Россия, Осиё, Африка ва Америка терма жамоаларидан иборат боксчилар иштирокида “Қитъалар жанги” бўлиб ўтади.

Осиё терма жамоаси мураббийлигига сайланган Ўзбекистон терма жамоасининг тажрибали мураббийи Равшан Хожаев етакчилигидаги жамоа кеча Москвага етиб борди.

Айтиш жоиз, турнирда қатнашаётган ҳар бир жамоа 5 нафар боксчи ва 3 нафар мураббийдан иборат. Осиё қитъаси шарафини 3 нафар ўзбекистонлик ва бир нафардан Қозоғистон ва Тожикистон боксчилари ҳимоя қилади.

Осиё терма жамоаси таркибида 63 килограммда тожикистонлик Баҳодир Усмонов ва 75 кг.да Қозоғистон вакили Сапарбай Айдаров қатнашса, 68 кг.да жиззахлик Бобо Усмон Батуров, 80 кг.да бухоролик Одилжон Аслонов ва 90 кг.да Тошкент вилояти вакили Мадиёр Саидраҳимов жанг олиб боради.

Истеъдодли боксчиларимиз Бобо Усмон Батуров, Одилжон Аслонов ва Мадиёр Саидраҳимовнинг илк рақиблари маълум бўлди.

Унга кўра, боксчиларимиз илк жангни Африка терма жамоаси аъзоларига қарши ўтказади. Мусобақалар 4, 11, 18 ва 25 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Осиё – Африка “дуэли”да Баҳодир Усмонов – Рофима Маеву (ЖАР) билан, Бобо Усмон Батуров (Ўзбекистон) Бенхард Бернард (Намибия) билан, Сапарбай Айдаров (Қозоғистон) Лукас Ндафолума (Намибия) билан, Одилжон Аслонов (Ўзбекистон) Жарман Антони Дамян (Намибия) билан, Мадиёр Саидраҳимов (Ўзбекистон) Симба Кингумба (Конго)га қарши жанг олиб боради.

Т.Рўзиев, ЎзА