French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қитъага газ етказиб бериш – Евроиттифоқ учун долзарб масала
10:26 / 2022-02-08

"INTERFAX.RU" хабарига кўра, Европа иттифоқи АҚШ ва бошқа ҳамкорлари билан Брюсселнинг Россиядан олинувчи газ таъминоти билан боғлиқ хавотирли шароитда Европага газ етказиб берилишини муҳокама қилмоқда.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен: "Энергетик хавфсизлик бўйича биз АҚШ билан ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз, бунда гап, асосан, кўпроқ табиий газ олиб келиш масаласи кўрилмоқда", деб таъкидлади.

Еврокомиссия раҳбари, шунингдек, бошқа етказиб берувчилар, жумладан, Норвегия билан газ ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтди.

Ғарб оммавий ахборот воситалари Урсула фон дер Ляйеннинг "Биз Евроиттифоқдаги стратегик газ захиралари ва биргаликда газ харид қилиш масаласини зудлик билан кўриб чиқишимиз лозим", деган сўзларини иқтибос қилган.