Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қитъа чемпионатидаги олтин медалларимиз сони 3 тага етди
11:57 / 2022-10-15

Хабар берганимиздек, Кувайтда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида давом этаётган қитъа биринчилиги ўзбекистонлик спортчилар учун қувончли лаҳзаларга бой бўлмоқда.

Кечаги баҳсларда Шарифа Давронова ғалабани тантана қилган бўлса, бугунги мусобақаларда терма жамоамиз аъзолари яна 2 та олтин медални қўлга киритди.  

Кўпкураш мусобақаларининг саралашида муваффақиятга эришган Нодир Норбоев ҳамда баландликка сакраш баҳсида Барнохон Сайфуллаева олтин медалларга сазовор бўлди.  

Икки кунги беллашувлар сарҳисобида Нодир Норбоев 6934 очко билан энг яхши натижани қайд этди. Иккинчи ўринни Эрон вакили Сина Афшинар (6417) эгаллади. Саудия Арабистони вакили Сажжад Ал Алхазоли (5674) кучли учликни якунлаб берди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.  

Барнохон Сайфуллаева эса мамлакатимизда баландликка сакраш дастурида кучли мактаб шаклланаётганлигини яна бир бор намойиш этди. 1.84 метрга сакраган ҳамюртимиз қозоғистонлик Алина Чистякова ҳамда вьетнамлик Ан Бу Тини 11 сантиметрга ортда қолдирди. 

Чемпионатнинг сўнгги баҳслари эртага, 16 октябрь куни бўлиб ўтади.  

 Т. Рўзиев, ЎзА