Қитъа чемпионатида бронза медалига эга чиққан футзалчиларимиз тантанали кутиб олинди
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Қувайтда ўтган қитъа чемпионатида зафар қучган Ўзбекистон футзал терма жамоаси тантанали кутиб олинди.
Айтиш жоиз, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мазкур чемпионатда Японияга қарши турнирдаги энг қийин баҳсини ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, 3-ўрин учун кечган баҳсда Таиландни 8:2 ҳисобида таслим этди. Осиё чемпионатининг бронза медалига эга чиқиши ўзбек футзалининг алоҳида ютуғи бўлди, дейиш мумкин.
Ўз тарихида бешинчи бор Осиё чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритган ҳамюртларимиз қитъа чемпионатида ташкилотчилар томонидан "Fair play" совринига лойиқ кўрилди.
ЎзА