Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қисқа, лекин мазмунли умр
17:18 / 2024-05-08

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг собиқ директори, тиббиёт фанлари доктори марҳум Тоҳир Мусоевнинг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни филиал директори, тиббиёт фанлари номзоди Муҳсин Ражабов очди. У марҳум устознинг ҳаёт йўли ҳақида қисқача маълумот берди.  

Тоҳир Мусоев филиал фаолиятини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган. Муассасада даволаш жараёни ва диагностика турлари тубдан ислоҳ қилинди. Тиббий маркетинг кучайтирилиб, ташқи ҳамкорлик масалаларига чуқур эътибор қаратилди. Хитой, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Австрия, Молдова, Тожикистон ва Қозоғистон каби давлатлар билан меморандумлар тузилганлиги, шу аснода юздан ортиқ ёш мутахассис ушбу мамлакатларнинг етакчи клиникаларида тажриба ҳамда билимларини ошириб келганлиги ва орттирган тажрибаларини амалиётда қўллаб минглаб инсонлар дардига даво бўлаётганлиги тилга олинди.  

Марказнинг  нуфузи кўтарилиб, ислоҳотлар натижасида Т.Мусоевнинг азалий орзуси бўлган Бухорода очиқ юрак операцияларини бажариш, илк бор буйрак кўчириб ўтказиш, юрак камераларига кардиостимулятор ўрнатиш, коронар томирларни стентлаш, бачадон артериясини эмболизация қилиш ва ўнлаб шу каби бошқа соҳаларда  мураккаб юқори технологик жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилганлиги эътироф этилди.  

Тадбир давомида марҳум устознинг ёрқин хотирасига бағишланган “Эзгулик ва илмга бахшида умр” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

 [gallery-17330] 

Тоҳир Мусоев тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино бобокалонимизга муносиб ворис сифатида тарихда, ҳамкасблари ва яқин инсонлари хотирасида абадий яшайди. У қисқа умри давомида кўплаб хайрли ишларни амалга оширди ва бухороликларнинг қалбидан ўрин олди.  

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Туляганов қатнашди.    

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари