Қисқа фурсатда ва нобудгарчиликларсиз
ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги дала майдонларида ғалла ўрим-йиғими қизғин суръатга кирган.
Туманнинг Холимбег овулидаги Отабек Йўлдошев раҳбарлик қилаётган «Қумли овул» фермер хўжалиги жамоаси бу йил 13 гектар ғаллазордан 40 тонна бошоқли дон ҳосилини давлат хирмонига етказиб беришни мақсад қилган.
Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани боис далаларда ҳосил мўл. Ўрим-йиғимни қисқа фурсатда, нобудгарчиликларсиз якунлаш учун замонавий техника ва зарур ишчи кучи сафарбар қилинган.
[gallery-23896]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА