Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқлар юқори тезликдаги Интернетга уланмоқда
11:38 / 2021-08-05

«Uzbektelecom» акциядорлик компанияси Наманган вилояти Мингбулоқ телекоммуникация боғламаси филиали томонидан жорий йилда 120 км магистрал ва 80 км аҳоли пунктларига кабеллар тортилди.

Айни пайтда тумандаги Қайроғочовул қишлоғи аҳолиси талабларидан келиб чиқиб юқори тезликдаги оптик толали Интернет олиб кирилмоқда. Туманда, шунингдек, вилоят бўйича ягона бўлган OLT қурилмаси келтирилиб, монтаж қилинди.  

- Талаб катта, шу боис иш ҳажмини икки баробар оширганмиз.  Кўчма офисларимиз чекка қишлоқларга бориб, белгиланган ишларни тез суръатда бажармоқда, - дейди Мингбулоқ телекоммуникация боғламаси филиали бошлиғи Умид Ҳошимов. - Бугунги кунда тумандаги барча мактаб, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, маҳалла бинолари, умуман олганда, инфратузилма объектлари тўлиқ интернетлаштирилди. Учинчи чоракдан аҳолининг Интернетга бўлган талабини тўлиқ таъминлашни режалаштирганмиз.

[gallery-3300]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА