French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқдаги янги корхонада 100 та иш ўрни яратилди
15:10 / 2023-03-17

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида полипропилен конверт қоп ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона иш бошлади.

“Цемент хомашё савдоси” масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган мазкур корхона йилига 60 миллиард сўмлик 36 миллион 500 дона замонавий полипропилен қоп тайёрлаш қувватига эга. Лойиҳани амалиётга жорий этиш учун 3 миллион долларга тенг инвестиция йўналтирилди. Унинг 1,6 миллион доллари “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки кредити ҳисобидан қопланди.  

–Полипропилен қоплар ишлаб чиқариш бугунги кунда даромадли, шу билан бир вақтда долзарб тадбиркорлик турларидандир. Полипропилен қоплардан асосан мустаҳкам саноат қадоқлари сифатида фойдаланилади. Бундай қоплар мустаҳкам полипропилен хомашёси ва иплардан тайёрланади, – дейди янги корхонанинг 23 ёшли раҳбари Орифхон Маҳмудов. – Корхонамиз айни кунда тест режимида иш бошлаб, шу ой якунига қадар тўла қувватда фаолият кўрсатиши устида иш олиб бормоқдамиз. Лойиҳа учун зарур бўлган 2,5 миллион долларлик асбоб-ускуналар Хитойдан келтирилиб, айни хитойлик мутахассислар иштирокида шу ерда ўрнатиб берилди.  

Қайд этилишича, корхона ишга тушиши билан 100 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланди, уларнинг аксарияти ёшлар ва хотин-қизлардан иборат. Таъкидланганидек, корхонанинг тўла қувват билан ишга тушиши натижасида ишчилар сони 200 нафарга етказилади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 30 фоизи яқин келажакда МДҲ давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.  

М.Сулаймонов, ЎзА