Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ ёшлари доимо эътиборда (+видео)
14:03 / 2023-01-23

Қашқадарё вилоятида Нишон тумани ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида туманнинг олис ҳудудларида истиқомат қилаётган имконияти чекланган ёшларнинг ҳолидан хабар олинди. Жумладан, масъуллар томонидан тумандаги "Ойдин" МФЙда яшовчи О. Aлиханов ҳамда "Жануб машъали" МФЙда яшовчи Х. Қултаевларнинг хонадонига борилиб озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аномал совуқ кунларида туман ва сектор раҳбарлари томонидан жойлардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, имконияти чекланган оилаларга бир қатор амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.  

Биргина Нишон туманидаги 606 та хонадонга 72 тоннадан зиёдроқ кўмир тарқатилгани, 25 нафар фуқарога электр печлари берилиб, эҳтиёжманд оилаларга 16 та газ баллонлари бепул тарқатилгани бунга   яққол мисолдир.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/eZjnLeU2gEM" title="Қишлоқ ёшлари доимо эътиборда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 

ЎзА