French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
11:55 / 2024-08-14

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдошев Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси вакиллари билан учрашди.

Куни кеча бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш борасида Ўзбекистон тажрибасини Тожикистонда жорий қилиш бўйича мунозара олиб борилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида томонлар Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасида ҳамкорлик алоқалари ҳар томонлама ривож топаётганлигини, бу борада сўнгги йилларда тизимли ишлар олиб борилаётганини ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам катта қадамлар ташланаётгани қайд этишган.

Учрашув давомида Тожикистон томони бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамли технологияларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш ва уни ўзларида татбиқ этиш нияти борлигини билдирган. Бунга жавобан Қ. Юлдошев ҳамкорликка тайёрлигини тасдиқлаган.

Шундан сўнг, Тожикистон делегацияси вакилларига Агросаноатни рақамлаштириш маркази фаолияти таништирилган. Жумладан, марказнинг ташкил этилиши, унинг тузилмаси ва бугунги кунга қадар амалга оширган ишлари, лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Мулоқот давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда рақамлаштириш борасида жиддий янгиликлар киритилиб, ҳар бир йўналишда замонавий технологияларни қўллаган ҳолда 10 дан ортиқ ахборот тизимлари ишлаб чиқилгани, хусусан, қишлоқ хўжалиги субъектларига қулайликлар яратиб келаётган Агросубсидия, Агроплатформа, Геоахборот тизими, Е-ижара, CropAgro, AGROBI ахборот тизимлари ҳақида ҳам маълумот берилган.

ЎзА