Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтига замонавий дастгоҳлар келтирилди
14:55 / 2023-05-23

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, БМТ ва Жаҳон банкининг “Ривожланиш ва атроф-муҳит бўйича дастурлари” доирасида фаолият юритадиган Глобал экологик жамғарманинг кичик грантлар дастури билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Шунга кўра, институтнинг моддий-техника базасини тубдан янгилаш ва мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги учун тупроқни ҳимояловчи янги техника ҳамда технологияларни кенг жорий этиш мақсадида лойиҳа ишлаб чиқилди.  

Унинг илк амалиёти сифатида Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтига 50 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар жамланмаси олиб келинди.  

Эндиликда институтда қишлоқ хўжалиги учун тупроқни ҳимояловчи ва бошқа янги воситаларни ишлаб чиқарадиган кичик мажмуа фаолиятини йўлга қўйиш имконияти яратилди. Бу эса, ушбу техника воситаларининг сўнгги 30 йилдаги дастлабки янгиланиши бўлди.  

Ушбу замонавий дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар жамланмаси институт олимлари томонидан яратилган янги ишланмаларни тижоратлаштириш ҳамда республикамизнинг деҳқон-фермерларига етказиб беришда муҳим аҳамият касб этади.  

 Гулноза Бобоева, ЎзА