Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорлик
12:00 / 2025-11-25

Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Амрилло Назаров Россия Федерациясининг Чувашия Республикасининг “Слава картофелю” агрофирмаси генерал директори Хасиятулла Идиатуллин, “Чебо милк” сутни қайта ишлаш корхонаси директори Елена Мефодева ҳамда “Лук Агро” компанияси раҳбари Леонид Кузнетсов ва бошқа ишбилармон вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Меҳмонлар вилоятда агрокомплексга дахлдор корхоналар, фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Шунингдек, талаб ва эҳтиёж юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, картошка, пиёз ва бошқа маҳсулотлар уруғчилиги, навлар, шунингдек, қорамол парваришида наслчиликдаги ютуқлар, сут маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш борасидаги тажриба ўрганилмоқда. 

Мулоқотда маҳаллий иқлим шароитида қишлоқ хўжалиги сабзавот, полиз маҳсулотларидан юқори ҳосил олишнинг хорижий илғор технологияларини пухта ўзлаштириш, хусусан, россиялик олимлар томонидан яратилган картошка, пиёз ва бошқа маҳсулотлар янги навларини Бухоро шароитида районлаштириш ва йилда камида уч марта ҳосил етиштириб, юқори ҳосилдорликка эришиш масалаларига эътибор қаратилди. Чорва наслчилигида эса хорижий мутахассислар вилоятнинг илғор тажрибалари, илғор инновацион технологиялар жорий қилинаётган фермалар фаолиятига катта қизиқиш билдирди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.