Қишлоқ хўжалигида қишки юмушлар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этишда қишлоқ хўжалиги техникасининг техник ҳолати муҳим аҳамият касб этади.
Айни кунларда туманда 200 та трактор, 200 та культиватор ҳамда 40 та чигит экиш сеялкалари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, баҳорги мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди.
[gallery-27283]
Шу билан бирга, 20 та янги замонавий чигит экиш сеялкалари харид қилинди. Қўшимча равишда яна 20 та сеялкага буюртма берилган бўлиб, уларни олиб келиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА