Мамлакат иқтисодиётини қишлоқ хўжалиги соҳасисиз тасаввур қилиш деярли имконсиз. Пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари нафақат табиий бойлигимиз, балки иқтисодий барқарорлик ва мамлакат куч-қудратининг асосий тамал тоши ҳисобланади. Шу боис, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, уруғлик ва хомашё захираларини назорат қилиш, пахта ва дон хомашёси ҳамда улардан олинган маҳсулотлардан қонуний тарзда фойдаланишни таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади.
Бу вазифалар Президентнинг 2024 йил 22 октябрдаги “Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – яъни “Ўзагроинспекция” зиммасига юклатилган. Инспекциянинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг туман бўлимлари 2025 йил давомида соҳада қатор муҳим ишлар амалга оширди. Бу ҳақда Агроинспекциянинг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Нурали Шодиев маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, асосий эътибор қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, уруғлик ва хомашё захираларини назорат қилиш, шунингдек пахта ва дон хомашёси ҳамда уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан қонун талаблари асосида фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Вилоятда 25 041 назорат объектида 63 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаблари ижроси текширилди ва жами 8 211 та назорат тадбирлари ташкил этилди. Бу тадбирлардан 969 таси текшириш, 7 242 таси мониторинг шаклида амалга оширилди. Текширишлар натижасида 867 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, улар бўйича 2 млрд 916 млн 744 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланди. Шу билан бирга, 5 523 та корхона огоҳлантирилди, 360 та тақдимнома киритилди ва 76 та материал суд ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Соҳадаги энг долзарб йўналишлардан бири – қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва 2024 йил 17 июлдаги “Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида дала четига кўчат ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ер фойдаланувчиларига огоҳлантириш хатлари берилди. Шунингдек, туман ҳокимликлари ва масъул ташкилотларга қонун бузилишининг сабаблари ва бартараф этиш чоралари ҳақида 13 та тақдимнома киритилди. Текширишлар натижасида 180 та тақдимнома ишлаб чиқилди, 482 нафар мансабдор шахсга 2 млрд 836 млн 212 минг сўмлик жарималар қўлланди. Шунингдек, 15 гектар қишлоқ хўжалиги майдонларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 6 млрд 659 млн 330 минг сўмлик зарар белгиланди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Уруғлик ғалла ва пахта хомашёси билан боғлиқ ишлар ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Агробизнес ва ғалла майдонларида агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши натижасида 2025 йилда режадаги 14 минг тонна сара уруғлик ғалла йиғиб олинди. Шу соҳада вилоят ва туман мутахассислари томонидан 2 623 та назорат тадбирлари ўтказилди ва 2 627 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Пахта хомашёси, дон ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида вилоятда 22 та назорат субъекти фаолият юритди. Уларнинг 11 таси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари, 2 таси “Ўздонмаҳсулот” корхоналари, 3 таси ёғ-мой корхоналари ва 6 таси дон кластерларини ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси ҳолатини назорат қилиш соҳасида эса 16 584 дона техника учун тўлиқ электрон база шакллантирилди. Шуларнинг 16 139 таси янги ID техник паспортлар билан алмаштирилди. 2 068 дона техника рўйхатга олинди ва уларга давлат рақам белгиси берилди. Шунингдек, 3 374 дона техникага янги ID паспорт ва 1 562 дона техник гувоҳнома берилди, 12 753 дона техникалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилди. Бу соҳада амалга оширилган ишлар натижасида 3 млрд 327 млн 493 минг сўмлик йиғим ундирилди.
Мурожаатлар билан ишлашда ҳам самарали ишлар олиб борилди: 2025 йилнинг 9 ойлигида 141 та мурожаатдан 128 таси кўриб чиқилди, шундан 89 таси қаноатлантирилди, 39 тасига тушунтириш берилди ва 12 таси бошқа органларга юборилди. Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот соҳасида эса 167 та тадбир ташкил этилди: оммавий ахборот воситаларида 9 та, телекўрсатувларда 10 та, радио эшиттиришларда 11 та ва интернет тармоғида 63 та чиқиш амалга оширилди.
Нурали Шодиевнинг таъкидлашича, келгусида ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, қонун устуворлиги ва меъёрий ҳужжатлар назорати устидан қатъий ва тизимли назорат олиб бориш, шунингдек қишлоқ хўжалиги майдонларидан самарали фойдаланиш, уруғлик ва хомашё захиралари ҳамда пахта ва дон хомашёсига боғлиқ жараёнларнинг қонунийлигини таъминлаш асосий йўналиш бўлиб қолади.
Ғулом Примов, ЎзА