English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун тиббий кўрик
18:15 / 2023-02-07

Андижон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббиёт институти ҳамда соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, малакали шифокорлар иштирокидаги тиббий кўрикда Андижон тумани қишлоқ хўжалиги ходимлари – фермер хўжаликлари аъзолари, пахтачилик кластери ишчи-ходимлари, агрономлар, сувчилар, механизаторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

 [gallery-10476]

– Тиббий кўрикни ўтказишдан кўзланган мақсад деҳқончилик ишлари бошланиши олдидан қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлигини яна бир бор назоратдан ўтказиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишдан иборат, – дейди Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Муфаззалшо Муҳамадиев. – Қолаверса, уларнинг тиббий маданиятини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш кўзда тутилган.

Хирург, терапевт, кардиолог, кожвенеролог, ЛОР, окулист, онколог, травматолог, педиатр, фтизиатр, акушер-гинеколог, психиатр, ОИТС маркази ва бошқа йўналишлар мутахассислари томонидан ўтказилган тиббий текширувларда зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Кўрик давомида  хасталиклар аниқланган фуқароларга вилоят тиббий муассасаларида даволаниши учун йўлланмалар, шунингдек, муҳтож фуқароларга дори-дармонлар берилди. Шифокорлар томонидан касалликларнинг келиб чиқиши ва унинг олдини олиш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича суҳбатлар ўтказилди.  

 Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА