Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни Сирдарёда – кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан нишонланмоқда
14:12 / 2020-12-13

Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси – “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” этиб белгиланган бўлиб, ушбу сана юртимизнинг барча ҳудудларидаги каби Сирдарё вилоятида ҳам катта тантана билан ўтказилмоқда.

Охирлашиб борётган йилимиз дунё халқлари қатори Сирдарё вилояти аҳлини ҳам оғир синовлардан ўтказди. Ер юзига тарқаган коронавирус пандиемияси сабабли жорий қилинган карантин, май ойида “Сардоба” сув омборида содир бўлган техноген ҳодиса воҳа деҳқонларини янада кўпроқ меҳнат қилишга ундади.  

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойиларни тақдирлашга бағишлаб ўтказилган тадбирда вилоятдаги, 8 туман ва 3 шаҳардаги қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари, миришкор деҳқон ва фермерлар, чорвадор ва пиллакорлар, меҳнат фахрийлари, алоқадор ташкилотлар, секторлар раҳбарлари таклиф этилди.

Ушбу тадбирда, жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида юқори натижаларни кўрсатган, ўзининг фидокорона меҳнати билан намуна бўлган соҳа ходимлари ва жараёнда фидокорона меҳнат қилган раҳбар ва ходимлар, заҳматли меҳнати, фидойилик ва ташаббускорлиги мужассам эканлиги алоҳида таъкидланди.  

Вилоятда қишлоқ хўжалиги ривожига салмоқли ҳисса қўшганларнинг бир гуруҳига “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи”, “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси”, “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, "Меҳр-саҳоват" кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

– Жорий йил пандимея ва “Сардоба” сув омбори тошқини туфайли юзага келган техноген ҳолат сабаб барча соҳа вакиллари сингари қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ҳам оғир келганини инкор қилиб бўлмайди, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Собиров. 

– Шунга қарамай сирдарёлик меҳнаткашлар Давлатимиз раҳбари томонидан юклатилган вазифаларни ва ўз олдиларига қўйган марраларни юқори кўрсатгичлар билан уддалаб, қишлоқ хўжалиги мавсумини ёруғ юз билан якунлашмоқда.  

Жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида Сирдарё вилояти пахтакорлари 185 минг тонна пахта етиштириб, белгиланган режани 109 фоизга бажарди. Ғаллакорларимиз эса 595 минг тонна ғалла ишлаб чиқариб, бу борадаги режа 106 фоизга уддаланди. Шу ўринда, кейинги 3 йилда давомида пахтачиликда ҳосилдорлик ҳар гектар ердан 7 центерга, ғаллачиликда 10 центнерга ошганини алоҳида таъкидлаган бўлардим.  

Юртбошимизнинг ташаббуси билан пиллачиликка бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Соҳа вакилларининг меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, ушбу қимматбаҳо ипак матоси олиниши мумкин бўлган ягона пилла маҳсулоти мамлакатимиздаги сингари Сирдарёда ҳам ипак қуртидан 2 ва ҳатто 3 маротабалаб ҳосил олинмоқда. Жорий мавсумда вилоятимизда 458 тонна пилла етиштирилиб, давлатга қимматбаҳо хомашё сотиш режаси 102 фоизга бажарилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантаналари вилоятнинг 8 туманида ҳам кенг нишонланиб, ушбу байрам тадбирларида соҳа илғорлари, фахрийлар, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу байрам тадбирларида туманлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар, бобо деҳқонлар, миришкор ғаллакор, боғбону сохибкорлар, илғор пиллакорлар, фермер, томорқо хўжалиги фидоийлари, кластерлар вакиллари, қўйингки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган барча сирдарёликлар байрам таналарида иштирок этиб, меҳнатда намуна кўрсатганларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғаларини топширди.  

Вилоятнинг энг чекка ҳудуди, сув тошқинидан азият чеккан – Сардоба туманида ҳам қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тўкин дастурхон ёзилиб, бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва илғор фермерларга вилоят ҳокимининг совғаларидан ташқари, туман ҳокимининг ҳам қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

[gallery-418]

– Бугунги кунда жамиятимизда ҳеч бир соҳа вакили Президентмизнинг эътиборидан четда қолаётгани йўқ десам адашмаган бўламан, – дейди Сардоба тумани ҳокими А.Хидиров. – Бунинг исботини эса чиқарилаётган қонун ва қарорлардан, ўз касбига садоқат кўрсатиб, халқ, юрт манфаати йўлида ҳалол меҳнат қилаётган турли соҳалар вакилларига қаратилаётган эътибор ва ғамхўликда яққол қўришимиз мумкин.  

Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигини ҳам модернизация қилиш борасида энг муҳим вазифаларни аниқ белгилаб, уларни изчил амалга ошириб бораётганимиз соҳадаги улкан муваффақиятларга асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун барчамизда ислоҳотларимизга дахлдорлик ҳисси, меҳнатимиз самарасига бўлган ишонч ортмоқда. Бу жиҳатлар деҳқону фермерларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли мўл ҳосил етиштирилаётганида ҳам яққол намоёндир.

Пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик ва умуман бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сардобалик миришкорлар , сув тақчиллиги, пандемия, сув тошқинига қарамай юқори натижаларни қўлга киритди. Бу улкан ютуқларда туманимиз меҳнаткашлари ва туман ағлининг муносиб ҳиссаси бор деб ўйлайман.

Дарвоқе, шу ўринда нафақат Сардоба туманида, юалки Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ходимларининг жамоа-шартномавий ҳужжатларда меҳнат хавфсизлиги даражасини кўтариш, иш ўринларида санитар-гигиеник вазиятни яхшилаш, ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари, санитар-маиший хоналар билан таъминлаш, иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиш, зарарли меҳнат шароитлари учун ходимларга имтиёз ва компенсациялар бериш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Буларнинг барчаси эса қишлоқ хўжалигидаги улкан зафар мараларини забт этишда муҳим аҳамият касб этди.

Сирдарё вилоятиад ўтаётган байрам тадбирларида вилоятнинг қишлоқ хўжалиги илғорларидан 2 нафарига автомобиль, 600 дан ортиқ вакилларига эса замонавий, энг сўнги русимдаги музлатгич, совутгич, телевизор, микротўлқинли печ, газ плитаси, кирювиш машинаси, чангютгич ва бошқа кўплаб Сирдарё вилояти ҳокимининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

– Жорий қишлоқ хўжалиги йилида мени раҳбарлигимдаги Иброҳим Каримов номли сув истеъмолчилар уюшмамиз жамоаси пахтта, ғалла ва пилла етиштириш шарртномавий режаларини вилоятда биринчи, республикамизда еткачилардан бўлиб уддаладик, – дейди қишлоқ хўжалиги соҳада кўп йиллик тажрибага эга, вилоятнинг энг илғор сув истеъмолчилар уюшмаси раисларидан бири Карим Фозилов. – Ана шу камтарона меҳнатимиз муносиб тақдирланиб, уюшмамизга вилоятимиз ҳокимининг совғаси “Дамас” автомабили топширилди. Бунинг учун аввало бизларга кенг имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга, барча раҳбарларимизга ўзим ва жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Ушбу мукофот аввало уюшмамиз аъзоларнинг хизматлари самарасидир, деб ўйлайман. Ушбу мукофот бизни янада масъулиятли вазифалар ва улкан марраларни забт этиш сари ундовчи бир рағбат деб тушинаман.

Айни вақтда, Сирдарё тумани ҳудудида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб халқимизнинг миллий ўйинларидан улоқ-кўпкари беллашувлари қизғин давом этмоқда.  

Ушбу беллашувларда сирдарёликлардан ташқари қўшни Тошкент ва Жиззах вилоятлари, Тошкент шаҳри, шунингдек, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва қўшни Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон Республикаларидан ҳам келган минга яқин моҳир чавандозлар Марказий Осиё халқларининг азалий ва севимли беллашуви улоқ-кўпкари мусобақаларида иштирок этмоқда.

Ушбу байрам тадбири иштирокчилари республика ва маҳаллий санъаткорларининг чиқишларидан, вилоятнинг турли ҳуддуларидан ташриф буюрган энг сара ошпазлар томонидан тайёрланган миллий, Шарқ ва Европа халқалари таомларидан баҳраманд бўлишаётир.

Қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этган сирдарёликлар байрамни ана шундай кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан нишонламоқда.

Ушбу байрам тадбирида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқиб, барча йиғилганларни – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан табриклади.

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА