English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотлар жадаллаштирилади
17:27 / 2024-06-21

Жорий йилнинг 20 июнь куни “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат муассасаси шаклида “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси (Лойиҳа офиси) ташкил этилади.   

Лойиҳа офиси ҳар ойда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасини ислоҳ қилиш ҳолати, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида Президент Администрациясига ахборот киритиб боради.   

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Лойиҳа офиси томонидан:   

2024 йилда:   

— мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини текшириш ва экспорт улушини ошириш учун Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида халқаро талабларга мос бўлган 3 та замонавий лаборатория ташкил этиш чоралари кўрилади.   

2024/2025 ўқув йилидан:   

— аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари билимини, педагогларининг малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари фаолиятини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими такомиллаштирилади;   

— Тошкент давлат аграр университетида таълим йўналишлари босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказилади.   

Лойиҳа офисига тегишли вазирлик ва идоралар, уларнинг тизимидаги муассасалар, илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассисларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, шартнома асосида Лойиҳа офиси фаолиятига жалб қилиш ҳуқуқи берилади.  

 ЎзА