Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илмий тадқиқотларнинг ижобий таъсирини оширишга бағишланган форум
09:47 / 2022-06-01

Жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари пойтахтимизда “Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги II Миллий қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тадқиқотлари форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илмий тадқиқотларнинг ижобий таъсирини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази (AKIS) ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) томонидан Европа Иттифоқи (ЕИ), БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), ЕИ “ASK Facilty” дастури ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг молиявий ва техник кўмаги билан ташкил этилди.

II Миллий форумнинг очилиш маросимида Олий Мажлис Сенати, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ISCAD, AKIS, ФАО, БМТТД ташкилотларидан юқори мартабали меҳмонлар ўз нутқлари билан иштирок этмоқда.

Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги раҳбари Шарлотта Адриан хоним Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича истиқболлари ва унинг Ўзбекистон аграр озиқ-овқат сектори трансформациясига таъсири тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази директори Алишер Шукуров Миллий қишлоқ хўжалиги тадқиқотларининг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш, жорий ва келгуси халқаро молиялаштириш имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Г.Бобоева,
ЎзА