English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги учун янги турдаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарилади
13:44 / 2026-01-11

Бу режа Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг “Anadolu Isuzu” компанияси бош ижрочи директори Юсуф Туғрул Арикан билан учрашуви чоғида маълум қилинди.

Қишлоқ хўжалиги учун янги турдаги автотранспорт воситалари билан бирга махсус техникалар ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, моделлар турлари кенгайтирилади ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми оширилади.

Суҳбат давомида ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди. Жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш жараёнлари ҳамда технологиялар трансфери масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган йил декабрь ойида инвестор томонидан акцияларининг 75,2 фоизи сотиб олинган Самарқанд автомобил заводини босқичма-босқич ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар ишлаб чиқариш ички бозор талабини таъминлаш билан бирга экспорт йўналишларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашув якунида автомобил саноати соҳасида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Б.Худойбердиев, ЎзА