Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги техникаларининг техник ҳолати ўрганиб чиқилмоқда
13:40 / 2025-03-15

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда агротехник тадбирлар ўтказишда фойдаланиладиган 160 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаларининг техник ҳолати устидан назорат ўрнатилди ва бунинг натижасида ушбу техникалар ёрдамида агротехник тадбирлар ўз вақтида сифатли бажарилиши таъминланди.

Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирлари давомида 4 минг 775 та носоз техникадан фойдаланиш ва уни йўлга чиқариш, 917 та техникани давлат рўйхатидан ўтказмасдан фойдаланиш, 467 та техникани бошқарув ҳуқуқисиз бошқариш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан 20 минг 422 та ёзма кўрсатма, 274 та тақдимнома ва 6 минг 158 та маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Давлат хизматини кўрсатиш йўналишида 36 минг 849 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказилиши таъминланди. 76 минг 791 дона техник паспорт, 39  минг 267 дона давлат рақам белгиси ҳамда 15 минг 561 дона техник гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Шу билан бирга, 183 минг 54 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилиши таъминланди.

Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун 9 минг 246 нафар талабгордан имтиҳонлар олинди ва имтиҳондан ўтган 9  минг 12 та талабгорга тракторчи-машинист гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.

Кўрсатиладиган 6 турдаги давлат хизматларидан «my.gov.uz» портали орқали фойдаланиш имконияти яратилди ва ушбу портал орқали Инспекцияга келиб тушган 200 га яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси таъминланди.

Ўзаро маълумотлар алмашишни қоғоз шаклидан воз кечилиб, электрон шаклга ўтказиш бўйича вазирлик ва идоралар билан қилинган интеграциялар сони 16 тага етказилди. Бунинг натижасида 30 миллиондан ортиқ электрон ахборот алмашинуви амалга оширилди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА